Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги бошқармалар, завод ва нефть базаларда 4 минг нафарга яқин хотин-қизлар фаолият юритмоқда
7.03.2022 15:41,  
13

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 18 февралаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда бир қатор ишлар амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ишлари йўлга қўйилди.

Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва унда хотин-қизларни жалб қилган ҳолда ишни ташкил этишга алоҳида эътибор берилди. Уларни меҳнатини муносиб рағбатлантириш, қулай шароитлар яратиш чоралари кўрилди.

Жамият таркибидаги бошқармалар ва заводларда ишлаб чиқариш йўналишида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг малакасини ошириш, уларни иш фаолияти давомида қўллаб-қувватлаш, етарли шароитлар яратиш асосий вазифа қилиб қўйилди.

Жумладан, Шўртан газ кимё мажмуасида 672 нафар, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 600 нафар, Муборак газни қайта ишлаш заводида эса 400 нафар, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 482 нафар хотин-қизлар фаолияти олиб боришади. Кўриб турганингиздек, айнан табиий газ ва нефть маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш йўналишида хотин-қизлар ўрни ниҳоятда муҳимдир.

Шу сабабли ҳам тизим корхоналари, заводларда фаолият юритаётган хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзи, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий хизмат сифатини доимий яхшилаб бориш масалаларига алоҳида эътибор берилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида, Жамият ҳамда унинг тасарруфидаги 34 та корхона, ташкилотлар томонидан нафақадаги фахрий аёлларга ва уларнинг оилаларга моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Корхоналар кесимида хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқдда ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиб, бу ҳақда ҳар ойнинг якунида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Персонални бошқариш департаменти билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига ҳисобот бериб боради.

Ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда ўз меҳнати билан ҳисса қўшиб келаётган барча хотин-қизларнинг саёҳат қилишлари учун шароитлар яратилган, биргина ўтган йилнинг ўзида улар учун Самарқанд, Бухоро ва Хива тарихий шаҳарларга турлар амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан