Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








“Ўзбекнефтгаз”: Январь-май ойларида 288,9 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткич 106,8 фоизга бажарилди
13.06.2022 17:56,  
18

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимидаги корхоналар томонидан 2022 йилда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиб, қурилмаларни узлуксиз, бир маромда ва тўхталишларсиз ишлатишни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводи(Муборак ГҚИЗ)да мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, Муборак ГҚИЗ ҳамда Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида янги қурилмаларни ишга тушириш инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда 652,7 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2022 йилнинг январь-май ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 270,5 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда 288,9 минг тонна режага нисбатан 106,8% (ўсиш суръати 109,8%) ишлаб чиқарилди.

Шунингдек Республика истеъмолчиларига 267,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 277,6 минг тонна, режага нисбатан 103,7% (ўсиш суръати 107,2%) етказиб берилди.

Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 249,6 минг тонна (ўсиш сурати 102,4%) етказиб берилди.

Хусусан, аҳоли ва коммунал соҳа объектларини суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган ушбу лойиҳалар натижасида газни қайта ишлаш заводларидаги газ таркибидан пропан-бутан аралашмалари ажратиб олиш қурилмаларининг қувватлари оширилмоқда.

2019-2022 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорлари тахлили қуйидагиларни ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан