"Ўзгидромет" бугун кундуз куни Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат фони 15-20° илиқ атрофида сақланиб туради.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво кун давомида 17-19° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.