«Ўзгидромет» дам олиш кунлари айрим ҳудудларда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари айрим ҳудудларда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

Республика Гидрометеорология маркази 15—16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 15—16 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида 17-22 метр/секундгача; Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

18 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида ҳам шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

15—18 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), баъзи жойларда ёнғингарчилик кучли бўлади.