Ўзгидромет кундузи айрим вилоятларда бироз, кечга томон кучли ёғинлар бўлишини прогноз қилди.
Кундуз куни Фарғона водийси, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда 17-22 м/с тезликка эга кучли шамоллар, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин.
Кечга бориб айрим ҳудудларда кучли ёмғирлар ёғиши айтилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кундузи +22 +27 даража илиқ бўлади.