«Ўзгидромет» об-ҳаво шароити ўзгаришидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» об-ҳаво шароити ўзгаришидан огоҳлантирди

21-22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар берди. 

21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

Ҳаво ҳарорати 10-13° га, 21 октябрда кундуз куни 8-13° илиқгача, 22 октябрда кечаси 2° совуқ-3° илиқгача пасайиши кутилмоқда.

21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.