2023 йил январь ойида дунёда озиқ-овқат нархлари пасайди – нархларнинг тушиши кетма-кет ўнинчи ой давом этмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботида айтилади.
Энг кўп сотиладиган озиқ-овқат товарлари учун жаҳон нархларининг ойлик тебранишларини кузатувчи FAO озиқ-овқат нархлари индексининг ўртача қиймати январь ойида декабрь ойига нисбатан 0,8 фоиз пунктга, март ойидаги энг юқори нуқтадан эса 17,9 фоиз пунктга пасайди. Ташкилотнинг қайд этишича, бундай натижаларга "дон ва гўштнинг умумий барқарор нархлари фонида ўсимлик мойлари, сут маҳсулотлари ва шакар нархлари индекслари қийматининг пасайиши" туфайли эришилган.
Январь ойида буғдойнинг жаҳон нархлари 2,5 фоизга арзонлашди. FAO буни Австралия ва Россияда ишлаб чиқариш ҳажми прогноз қилинган қийматлардан ошиб кетгани билан изоҳлайди. Шу билан бирга, маккажўхори ва гуруч қимматлашди – биринчи ҳолатда таннарх бироз ошди, иккинчи ҳолатда эса ўсиш ойлик ҳисобда 6,2 фоизга етди. FAO глобал гуруч нархининг ошишини "чекланган таклиф, айрим Осиё экспорт қилувчи мамлакатларида кучли маҳаллий талаб ва валюта курсининг ўзгариши" билан изоҳлади.
Ташкилотнинг фикрича, 2022-2023 йилги мавсумда дон етиштириш қисқаради, аммо прогнозни бироз оширди.