ЎзЛиДеП логотипини ўзгартирмоқда

ЎзЛиДеП логотипини ўзгартирмоқда

2 июль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партия аъзолари турли хил масалаларни муҳокама қилишган. Жумладан, партия ребрендинги ва янги логотип йиғилиши қатнашчилари томониадн муҳокама қилинган.

ЎзЛиДеП логотипини ўзгартирмоқда

«Партия фаоллари, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларидан сўнг шу маълум бўлдики, бугунги талаблар даражасига мос равишда ўзгариш O‘zLiDePнинг логотипида ҳам ўз аксини топиши керак. Бошқача айтганда, партиянинг янги логотипи ЎзЛиДеП ислоҳотларнинг янги босқичида ўз олдига қўяётган улкан мақсадларни ўзида тўла акс эттира оладиган логотип сифатида гавдаланиши зарур. Токи, бутун ҳалқ ва халқаро жамоатчилик ушбу рамзда ЎзЛиДеП бугунги кунда ўз олдига қўйган мақсадлар аксини кўра олсин», — дейилади партия хабарида.

Ушбу масалани партия Сиёсий Кенгашига киритгунгача бўлган даврда логотип бўйича партия аъзолари ва аҳоли вакиллари фикрларини ўрганиш учун барча вилоятларда муҳокамаларни ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб қайд этилган.

Маълумотга кўра, янги логотип партия Сиёсий Кенгашининг кейинги мажлисида кўриб чиқилади ва бу йиғилиш июль ойининг биринчи декадасида Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.