“Ўзсувтаъминот” АЖ: 9 ойи ичида МЧЖлар томонидан қарийб 9 миллиард сўмлик коррупцион ҳолатларга йўл қўйилган

“Ўзсувтаъминот” АЖ: 9 ойи ичида МЧЖлар томонидан қарийб 9 миллиард сўмлик коррупцион ҳолатларга йўл қўйилган

“Ўзсувтаъминот” АЖнинг "Даракчи"га маълум қилишича, 2021 йилнинг 9 ойида комплаенс-назорат бўлими томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида масъулияти чекланган жамитялар томонидан 109 та ҳолатда 9,1 млрд. сўмлик молиявий хатоликлар ва коррупцион ҳолатларга йўл қўйилгани аниқланган.

Шунингдек, 55 та ҳолат бўйича 3 млрд. сўмлик Жамият мулки давлатга қайтарилган.

 Таъкидланишича, 42 та ҳолат бўйича 7,4 млрд. сўмлик ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган бўлиб, Жамиятга етказилган молиявий зарарни айбдор шахслардан ундириш чоралари кўрилмоқда. 

"Ҳозирда етказилган зарарни ҳисоблаш ва тегишли тартибда ундириш, айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда",–дейилади хабарда.