Пандемия сабаб айрим юридик шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинди

Пандемия сабаб айрим юридик шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинди

Президент "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади. 

 Фармонга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

- кичик тадбиркорлик субъектлари;  
- бозорлар ва  савдо мажмуалари;  
- кинотеатрлар;
- умумий овқатланиш жойлари; 
- жамоат транспортлари ташкилотлари; 
- спорт-соғломлаштириш муассасалари; 
- шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинди.