Пандемиянинг охири борми?

Пандемиянинг охири борми?

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Пандемиянинг охири борми? Ҳамма коронавирус билан касалланадиган бўлса, чекловларни жорий қилишдан нима наф?

— Чекловларнинг фойдаси бор — вақтдан ютиш!

Дарҳақиқат, бир қарашда бугунги вазиятдан келиб чиқсак, вирус тарқалишини тўхтатишдаги ҳар қандай саъй-ҳаркаталар фойдасиздек, чунки барибир ҳамма касалланиб олади.

Бироқ ушбу пессимистик қараш икки сабабга кўра ўзини оқламайди:

Биринчидан, Хитой, Тайван, Янги Зеляндия ва Жанубий Корея тажрибалари чекловларни ўз вақтида қўллаш инфекция тарқалишини узоқ вақт ушлаб туришга имкон беришини кўрсатди. Бундан келиб чиқадики, ҳатто қатъий карантин чоралари мавжуд бўлмаса-да, кучли иккинчи тўлқин юзага келмайди.

Бундан ташқари, вақтдан ютиш тиббий тизимда мослашишга имкон беради. Гап нафақат вақтинчалик касалхоналар ёки тест текшируви, балки касалликнинг клиник манзарасини тушуниш, унинг олдини олиш ва тест усулларини ишлаб чиқиш ҳақида ҳам бормоқда.

Мисол учун, ўтган 4 ой мобайнида  SARS-CoV-2  вируси тўғрисидаги илмий мақолалар бир нечтадан минглабга кўпайди, кузатувлар ва касалликни даволаш борасида катта тажриба тўпланди, юздан ортиқ вакцина ва кўплаб вирусга қарши препаратлар ишлаб чиқилмоқда.