Панжшерда юзлаб «Толибон» жангчилари ўлдирилгани ва асир олингани айтилди

Панжшерда юзлаб «Толибон» жангчилари ўлдирилгани ва асир олингани айтилди

Афғонистоннинг Панжшер провинциясидаги қаршилик кучлари вакили Фаҳим Дашти «Толибон»нинг юзлаб жангчилари йўқ қилинганини айтди. Бу ҳақда унинг сўзларига асосланиб Lenta.ru хабар қилмоқда.

«Панжшернинг турли туманларида эрталаб 600 га яқин Толибон аъзолари йўқ қилинди. Мингдан ортиқ Толибон жангчилари қўлга олинди ёки таслим бўлди», - дейди Дашти.

Унинг сўзларига кўра, ҳаракат бошқа вилоятлардан қўшимча куч етказиб беришда муаммоларга дуч келишган.

Al-Jazeera телеканали манбасига кўра, Панжшер ҳужуми миналанган йўллар туфайли аста-секин ривожланмоқда. Худди шу сабабга кўра, толиблар вилоят губернатори қароргоҳига кира олмаётир. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки кунда Панжшерда жанглар қизиди. Томонлар ўзаро информацион урушни ҳам бошлаб юборишган.