Панжишер маршал Дўстум иштирокида Толибонга ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда

Панжишер маршал Дўстум иштирокида Толибонга ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда

Толибон режимини маъқулламаган собиқ афғон расмийлари мамлакатнинг Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватловчи кенгашни тузади. Бу ҳақда Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Ағбар маълум қилди — дея хабар бермоқда 'Sputnik Ўзбекистон'.

Унга кўра, улар яқин вақтларда кенгашни чақиришни режалаштирмоқда.

"Афғонистоннинг сиёсий лидерлари, шу жумладан маршал Абдул-Рашид Дўстум, яқинда Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаш кенгашини тузадилар",- деди элчи.

Дипломат республиканинг янги ҳукумати билан ишлаш нияти йўқлигини таъкидлади, чунки у инклюзив ҳукумат эмас. Энди у мамлакат собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳнинг Тожикистондаги вакили бўлади.

Ағбар жаҳон ҳамжамиятини куни кеча эълон қилинган Афғонистон Вазирлар Маҳкамаси таркибини тан олмасликка чақирди.