Париждаги Олимпиада ва Паралимпиадага тайёргарлик бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди

Париждаги Олимпиада ва Паралимпиадага тайёргарлик бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди

Ўзбекистон президенти 5 ноябрдаги қарори билан 2024 йил Парижда (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлади.

Мақсадли кўрсаткичлар:

  • Олимпия ўйинлари бўйича 244 тадастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт турлари бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан, 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш,
    от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритишни;
  • Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт турлари, шу жумладан, бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритишни назарда тутади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 2020 йил декабрда қабул қилинган қарорга асосан 2024 йилдаги Олимпия ўйинларида илк боргендер тенглик таъминланиб, эркаклар ҳамда аёллар учун қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сони тенг равишда белгилаб берилди.

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда2024 йилдаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар ўртасида аёл спортчиларулушини ошириш чораларини кўриш топширилди. Бунда, уларнинг эркак спортчилар сонидан фарқи +/-3 фоизгача бўлишини таъминланади.

Бундан ташқари, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталари оширилади.

 

 

Икки ой муддатда аҳоли ўртасида гендер тенглик тамойилларини «маҳаллабай» тизими асосида таниқли спортчилар иштирокида тарғиб қилиш дастури ишлаб чиқилади.

Ўйинларга тайёргарлик доирасида спортчилар ва мураббийларга ҳар ойлик стипендия тўланади. Миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун ҳар ойлик стипендиялар, бир марталик тўланадиган пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва бошқа ёрдам кўринишида олинадиган тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақалари (кубоклари) ғолиблари ҳамда совриндорлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаган тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида рағбатлантиришнинг замонавий тизими жорий қилинади.

Ўзини намоён эта олган миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари, шифокорлари ва бошқа спорт мутахассислари уй-жойбилан таъминланади. Шунингдек, спортчилар, тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларининг бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланишнинг аниқ механизмларини жорий қилиш назарда тутилади.