Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Парваришлаш нафақаси кимларга тўланади?
1.08.2022 11:39,  
524

Ҳуқуқий муносабат

Парваришлаш нафақаси нима? Бу нафақа юртимизда кимларга берилади?

Ушбу саволга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қўшработ туман бўлими катта инспектори Баҳром Абдумўминов жавоб берди:

Парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача бўлган  болалар учун жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралда “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тасдиқланган.

Фармонга кўра, парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган вояга етмаган болаларнинг (ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини олиш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига  мурожаат қилиши керак.

Мурожаатларда келтирилган сабаблар ҳужжатда белгиланган бандларга тўғри келса, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан нафақа тайинланади ва тўланади.

Жумладан, фармонда ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган  болаларнинг 34 та касаллик билан касалланганларига парваришлаш нафақаси тайинланиши қайд этилган. Яъни бунда вояга етмаганларда бандда келтирилган касалликларнинг қай бири кузатилаётган бўлса, уларга парваришлаш нафақаси белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан