"Пахтакор" - 14 карра Ўзбекистон чемпиони!

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз тарихида 14-марта мамлакат чемпиони бўлди.

Суперлиганинг 22-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Бироз аввал Жиззахда "Сўғдиёна" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади - 1:1. Шундай қилиб, Жиззах клуби кейинги турларда максимал очко тўпласа ҳам "Пахтакор"га ета олмайди.

"Насаф"да "Пахтакор"га етиб олиш имконияти бор, бироқ ўзаро ўйинларда устунлик "шерлар" томонида.

Шу тариқа "Пахтакор" кетма-кет учинчи марта, умумий 14-марта Ўзбекистон чемпионига айланди.