"Пахтакор" тарихий учрашувда АГМК дан устун келди

Ўзбекистон кубогининг финал баҳсида рақибларини бирин-кетин мағлубиятга учратиб финал баҳсига етиб келган АГМК  ва «Пахтакор» жамоалари баҳс олиб боришди. 
 
Финал баҳсининг аҳамиятли томони шунда эдики,  Ўзбекистонда юртимиз  тарихида илк бор VAR хизматидан фойдаланилар эди. Шу томондан ҳам учрашувга қизиқиш анчайин юқори эди. Эслатиб ўтамиз финал баҳси Наманган шаҳрида ўтказилди.


Учрашувнинг дастлабки бўлимида ҳар икки жамоа юқори даражадаги ўйинни бир-бирига таклиф қилишди. Аммо дастлабки голни мухлислар бироз кутишди, дастлабки гол муаллифи эса «Насаф»собиқ аъзоси Драган Черан 

АГМК / Пахтакор  0:1

Ўтказиб юборилган голдан сўнг Миржалол Қосимов шогирдлари жавоб тўпини йўллаш учун бир неча бор ҳаракат қилишди. Лекин дастлабки бўлимда бошқа тўп киритилмади, ва жамоалар танаффусга йўл олишди. 

АГМК / Пахтакор 0:1

Иккинчи бўлимни юқори кайфиятда  бошлаган шерлар тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Бу сафар ҳам гол муаллифи Драган Черан бўлмоқда.   АГМК футболчиси тўпни қўлини билан ўйнади ва Ўзбекистон тарихида илк бор VAR хизматидан фойдаланилди, учрашувни бошқариб борган  ҳакам Зокиров Қодиров эса  Қосимов шогирдлари дарвозасига пеналти белгилади. Уни амалга оширишни эса Жалолиддин Машарипов қойиллатиб қўйди.«Паненка» услубида киритилган голдан сўнг ҳисоб йирик кўриниш олди. 
3-голдан сўнг учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа Пахтакор жамоаси Ўзбекистоннинг 13 карра кубок соҳиби бўлмоқда. 

Гол: Драган Черан 28,46
Жалолиддин Машарипов 59 пен.


АГМК / Пахтакор  0:3