Пайариқ туманида бир неча гиёҳвандлик моддалари савдоси ва сақланишига чек қўйилди

Пайариқ туманида бир неча гиёҳвандлик моддалари савдоси ва сақланишига чек қўйилди

2021 йил 1 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 1954 й.т. Пайариқ тумани “Бошчўрош” маҳалласида яшовчи, фуқаро М.Унинг яшаш манзили холислар иштирокида тинтув қилинганида, яшаш уйи хожатхонасидан яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли моддаси топилиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди. Ушбу модда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва соф оғирлиги 1,62 граммга тенг эканлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадбири давомида олинган тезкор маълумотга асосан, 1976 й.т. Пайариқ тумани  “М.Улуғбек” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Р. Пайариқ тумани, Челак шаҳар, Мустақиллик кўчасида тадбирга ҳаридор сифатида жалб килинган шахсга 100.000 сўм эвазига яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ухшаш моддасини сотаётган вақтида ушланди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра Р.Рдан тадбир давомида олинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги модда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1,62 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси батафсил ахборот берди.