Пайғамбаримизни карикатура қилган швециялик эркак фожиали ўлим топди

Пайғамбаримизни карикатура қилган швециялик эркак фожиали ўлим топди

Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.) карикатуралари муаллифи, 75 ёшли швед Ларс Вилкс ва унинг соқчилари ўз машинаси билан юк машинаси тўқнашувида ҳалок бўлишди. Бу ҳақда 3 октябрь, якшанба куни SVT нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа якшанба куни Швеция жанубидаги Маркарид муниципалитети яқинидаги Е4 трассасида содир бўлган.

Машина йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлишди. Юк машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда.

Шу билан бирга, бахтсиз ҳодисага ким айбдорлиги ҳақида маълумот йўқ.

Маълумки, Ларс Вилкс санъатшунослик фанлари номзоди бўлиб, кўплаб Скандинавия университетларида дарс берган.

2007 йилда у Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.)ни карикатура қилганидан кейин жуда катта таҳдид остида қолди. Ўшандан бери карикатурачи мунтазам полиция ҳимоясида яшаб келаётганди.