ПЦР тестларини ноқонуний равишда тайёрлаб сотаётганлар аниқланди

ПЦР тестларини ноқонуний равишда тайёрлаб сотаётганлар аниқланди

Жорий йилнинг 21 январь куни Андижон вилояти Андижон вилояти ИИБ ТваЭҚКБ, ТваЧХТБФМБ ҳамда Хўжаобод тумани ИИБ ТваЭҚКГ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Андижон туманида яшовчи фуқаролар С.Ж ҳамда Д.А.лар Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.Д.га "Дўстлик" божхона комплекси олдида 34 дона коронавирус инфекциясини текшириш учун мўлжалланган сохта ПЦР тестларини жами 1.750.000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан аниқланди. Бу ҳақида Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 228-моддаси  2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 29 январь куни соат 13:30ларда Андижон вилояти ИИБ ТваЭҚКБ, ТваЧХТБФМБ ҳамда Хўжаобод тумани ИИБ ТваЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро З.Ж ноқонуний равишда Коронавирус инфекциясини текшириш учун мўлжалланган 4 дона ПЦР тестларни тегишли анализлар олмасдан, Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро С.С.га 320.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан аниқланди.

З.Ж.дан 320.000 сўм пуллар, С.С.дан 4 дона ПЦР тестлари холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб, Хўжаобод тумани ИИБ ихтиёрига олинган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро З.Ж 4 дона ноқонуний равишда тайёрланган ПЦР тестларини Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро А.Д.дан сотиб олганлиги аниқланди.

Фуқаро А.Д. дан 1 дона "Lenovo" номли компьютер ҳамда 1 дона "Epson" номли принтерлар далилий ашё тариқасида баённома орқали ИИБ ихтиёрига олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан  жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.