Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пекин АҚШ регуляторларига Хитой компаниялари аудити сифатини текширишга рухсат беради
27.08.2022 13:39,  
23

Қўшма Штатлар ва Хитой АҚШ регуляторларига АҚШда рўйхатга олинган Хитой компаниялари аудити сифатини кўриб чиқиш имконини берувчи келишувга эришди, деб хабар берди АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси (SEC).

SEC томонидан назорат қилинадиган Жамоатчилик Компаниясининг Бухгалтерия Ҳисобини Назорат қилиш Кенгаши (PCAOB) Хитой Қимматли қоғозларни тартибга солиш комиссияси (CSRC) ва Хитой Молия вазирлиги билан Хитой ва Гонконг аудит компаниялари текширувларини тартибга солиш бўйича шартнома имзолади.

"Ушбу келишув билан биз биринчи марта Хитой расмийларидан PCAOB'га Америка стандартларига мувофиқ текширув ўтказишга рухсат беришлари ҳақида шундай батафсил ва аниқ кафолат олдик", деди SEC раҳбари Гари Генслер.

"Биз ушбу механизм бўйича келишув бўлмагани учун PCAOB инспекторларини Хитой ва Гонконгга юборишни хоҳламадик. Керакли текширувларни ўтказиш учун зарур бўлган вақтни инобатга олган ҳолда, инспекторлар ишни шу йил охиригача муваффақиятли якунлаш учун сентябрь ойининг ўрталарига қадар жойларда бўлишлари керак", - деди Генслер.

Унинг қўшимча қилишича, келишув фақат биринчи қадамдир ва агар PCAOB ҳақиқатда хитойлик аудиторларни тўлиқ текшира олсагина муҳим бўлади.

Агар бу амалга ошмаса, 200 га яқин Хитой компанияси АҚШ биржаларини тарк этишга мажбур бўлади.

Хитой ҳукумати йиллар давомида миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан маҳаллий компанияларнинг хорижий аудит сифатини текширишга рухсат беришдан бош тортди.

Ўтган йили Қўшма Штатларда қабул қилинган қонун (АҚШ хорижлик компаниялари учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун, HFCAA) аудиторлари PCAOB томонидан текширилмаган компанияларнинг АҚШ фонд биржаларида листингини тақиқлайди.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз