Пенсилвания университети дунёдаги энг яхши ақл марказлари рейтингини эълон қилди

Пенсилвания университети дунёдаги энг яхши ақл марказлари рейтингини эълон қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиёда ва Кавказ давлатлари орасида етакчи ақлий марказлар номинациясида ўз рейтингини мустаҳкамлади

Рейтинг муаллифлари Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси, хусусан Aрманистон, Озарбайжон, Грузия, шунингдек Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Aфғонистоннинг етакчи таҳлил марказлари фаолиятини таҳлил қилишган.

2021 йил 4 февраль, Тошкент. “Global Go to Think Tank Index Report 2020” “Етакчи ақлий марказлар рейтинги”ни эълон қилинди. Рейтинг БМТнинг кўмаги ва буюртмаси билан жаҳондаги 7 мингга яқин тадқиқот марказларининг экспертларининг баҳолари асосида Пенсильвания университети  (AҚШ) мутахассислари томонидан тузилган.

Ақлий марказлар рейтинги ҳар йили эълон қилинади. 2020 йил ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб 11 175 та ақлий марказлар  мавжуд.

Тадқиқотда ақлий марказлар вакиллари, шунингдек 4000 га яқин журналистлар, сиёсатчилар, иқтисодий ва сиёсий экспертлар соҳасидаги мутахассислар иштирокида ўтказилган эксперт сўровига асосланади.

Рейтингда иштирок этувчи марказлар глобал ва минтақавий таъсир даражаси бўйича, шунингдек, тадқиқотлар йўналиши бўйича жойлаштирилган.

Биз учун асосий номинацияда – “Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида энг яхши ақлий марказлар” рейтингида - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 58 та ақлий марказлар рўйхатида 10-ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, Марказ мазкур минтақада ва Ўзбекистондаги энг ақлий марказ сифатида ўз мавқеини сақлаб қолди.

Марказий Осиёдаги энг яхши 10 та ақлий марказлар рўйхатига Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти, Кавказ илмий-тадқиқот маркази (Озарбайжон), Aфғонистон тадқиқот ва баҳолаш гуруҳи, Кавказ тинчлик, демократия ва тараққиёт институти (Грузия), Сиёсий тадқиқотлари институти (Грузия), Иқтисодий тадқиқотлар институти (Қозоғистон), Оғахон фонди (Aфғонистон), Aрманистон миллий ва халқаро тадқиқотлар маркази, Осиё фонди (Aфғонистон), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Ўзбекистон) киритилган.

Маълумот учун, рейтингда Aфғонистон (46), Aрманистон (32), Озарбайжон (20), Грузия (36), Қозоғистон (43), Қирғизистон (29), Тожикистон (9) ва Ўзбекистон (13) ақлий марказлари ўрин олган.

2020 йилда Марказ иқтисодиётни диагностика қилиш учун янги инструментлар – “Истеъмолчилар кайфияти индекси”, “Бизнес-иқлим индекси”, “Aсосий маҳсулотлар нархлар шарҳи”, “Тижорат банклар рейтинги”ни жорий этди даврий равишда эълон қилиб бормоқда.

Умуман олганда, йил давомида Марказ томонидан қайта нашрлар, таржималар ва хорижий оммавий ахборот воситаларидаги нашрларни ҳисобга олмаганда 300 га яқин таҳлилий материаллар, маърузалар, 160 дан ортиқ таҳлилий мақолалар тайёрланди.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда илмий-тадқиқот соҳасида 104 дан ортиқ академик ва илмий-тадқиқот муассасалари, шу жумладан 65 та илмий-тадқиқот институтлари, 31 та илмий марказлар (шу жумладан, 14 та ихтисослашган илмий ва амалий марказларни) ва 8 та бошқа илмий ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, 130 та олий ўқув юртлари (шу жумладан уларнинг филиаллари)да илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Иқтисодий тадқиқотлар маркази ўтган йилнинг октябрь ойида ташкил этилганлигининг 20 йиллигида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сифатида қайта ташкил этилди. Шу билан бирга, Марказ олдига янги мақсадлар ва вазифалар белгиланган. Шу жумладан, ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича стратегик йўналишлар бўйича таклифларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт, молия, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳадаги давлат бошқарувини такомиллаштиришга йўналтирилган чуқур таҳлилий ва амалий тадқиқотлар амалга оширилади.

 

                                                                           Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

                                                                                          Жамоатчилик билан алоқалар хизмати