Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пентагон Песковнинг ядро қуроли ҳақидаги сўзларини хавфли деб атади
23.03.2022 12:22,  
365

Пентагон Песковнинг ядро қуроли ҳақидаги сўзларини хавфли деб атади. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар берди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котибининг Россия «экзистенциал таҳдид»га дуч келса, ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотини қоралади.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Москванинг ядровий таҳдид ҳақидаги баёнотларини хавфли деб атади.

Аввал хабар берганимиздек, сешанба куни CНН телеканалига берган интервьюсида Дмитрий Песков Москва ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқяптими, деган саволдан бир неча бор четлаб ўтган. Мезбон Кристиан Аманпур ундан Путин қандай шароитда ядро арсеналидан фойдаланиши ҳақида сўраганида, Песков шундай жавоб берди: «Мамлакатимизга экзистенциал таҳдид мавжуд бўлса, бу мумкин».

Шу билан бирга, Пентагон матбуот котибининг қўшимча қилишича, департамент ҳали уларни стратегик чегараланиш позициясини ўзгартиришга мажбур қиладиган ҳеч нарсани кўрмаяпти.

Владимир Путин 27 февраль куни Россия ядро кучларини юқори шай ҳолатга келтирди, бироқ Ғарб мудофаа расмийлари Россия стратегик бомбардимончи самолётлари, ракеталари ва сув ости кемаларининг сафарбар этилишидан сезиларли аломат кўрмаганини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан