«Перевод»га оид эски хабарларга ишонманг!

«Перевод»га оид эски хабарларга ишонманг!

«Перевод»га оид эски хабарларга ишонманг. Бу ҳақда "Хушнудбек" ўз телеграм каналида ёзмоқда.

Шу кунларда Телеграмда ўтган йили каналимда ёзилган эски хабар тарқалмоқда. Яъни 56,7 баллдан кўп, лекин 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт олийгоҳларига кўчиришга рухсат берилди, деган хабар аслида 2020 йил 13 ноябрда эълон қилинган эди.

Қайсидир ғараз ниятли инсонлар шу хабарни худди янги хабардек мени номимдан Телеграмда тарқатишмоқда. Содда юртдошларимиз эса буни текшириб ҳам кўрмасдан, чиппа-чин ишонмоқда (ўзи бирор марта бирор хабарни текширганмидик?).

Ахборот маконимизнинг энг катта муаммоларидан бири ҳам шу. Минглаб инсонларни битта ёлғон ёки фейк хабар билан алдаш мумкин. Содда одамлар олдидан нима хабар чиқса, ўшанга лаққа тушиб ишониб кетаверади. Бу эса фирибгарларга роса қўл келади.

Хуллас, жорий йилда бунақа гап йўқ. Ўқишни кўчиришда тиббиёт ОТМлари учун 100 балл ўтиш бали белгиланган ва буни камайтириш режалаштирилмаяпти. Камайтирилмаса ҳам керак.

Илтимос, эски хабарларга ишониб, овора бўлиб қолманг.