Перуда суд Билл Гейтс ва Жорж Соросни коронавирус пандемиясини «яратганлик»да айблади

Перуда суд Билл Гейтс ва Жорж Соросни коронавирус пандемиясини «яратганлик»да айблади

Перуда Чинча ва Писко провинциялари апелляция суди Microsoft асосчиси Билл Гейтсни, инвестициячи банкир Жорж Соросни, шунингдек, миллиардер Рокфеллерлар оиласи аъзоларини коронавирус пандемиясини «яратганликда» айблади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар томонидан эълон қилинган суд қарорида айтилади, деб ёзади Meduza.

Қарорни судьялар Тито Гальегос, Луис Легия ва Тони Чангарай 21 декабрь куни чиқарган. У зўравонликда айбланувчига нисбатан ҳибс муддатини узайтириш ҳақидаги апелляцияга тегишли. Унда пандемия «янги дунё тузуми муаллифлари» ва «дунёга ҳукмронлик қилувчи жиноий элиталар» томонидан яратилганлиги ҳақидаги фитна назарияси келтирилади.

«На бирорта дунё ҳукумати, на бирор жисмоний ёки юридик шахс, на судланувчининг ҳимояси бу пандемия ‘олдиндан айтиш мумкин бўлган’ хусусиятга эга эканлигини тасдиқлай олади, уни яратган янги дунё тузуми муаллифлари, шу жумладан, Билл Гейтс, Сорос, Рокфеллер ва бошқалардан ташқари…» — дейилади қарорда.

Перуда суд ҳокимияти устидан назорат учун жавоб берувчи давлат муассасаси — OCMA қарорни чиқарган судьяларга қарши текширув бошлади.

Коронавирус пандемияси бошланганидан кейин инфекциянинг сунъий равишда келтириб чиқарилгани ҳақида кўплаб фитна назариялари тарқалди. Уни яратишда Билл Гейтсни, Марказий разведка бошқармасини, Хитой ҳукуматини айблашди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса вирус лабораторияларда яратилган ёки ўзгартирилгани эмас, балки одамларга кўршапалаклардан юққани ҳақидаги фикрга қўшилади.

Шунингдек, пандемия даврида Билл Гейтс сайёра аҳолиси сонини назорат қилиш учун COVID-19’га қарши эмлаш ниқоби остида одамларга чип ўрнатмоқчи эканлиги ҳақидаги фитна назарияси ҳам оммалашиб кетди. Гейтс бундай фикрни рад этиши қийин эканлигини, «чунки бунинг ўзи жуда аҳмоқона ёки ғалати» эканлигини айтганд