Песков: «Россияда ким ҳокимият тепасида бўлишини Байден эмас, балки руслар ҳал қилади»

Песков: «Россияда ким ҳокимият тепасида бўлишини Байден эмас, балки руслар ҳал қилади»

Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия Федерациясида ким ҳокимият тепасида бўлишини АҚШ президенти Жо Байден ҳал қилиши мумкин эмас.

«Буни Байден ҳал қила олмайди. Россия президентини руслар сайлайди», деди у шанба куни Reuters агентлигига Байденнинг Варшавадаги нутқи чоғида айтган сўзларини изоҳлар экан.

Шанба куни эрталаб Варшавага ташрифи чоғида Оқ уй раҳбари Россия президенти Владимир Путин ҳақида гапирар экан, «бу одам ҳокимиятда қола олмайди» деган баёнот билан чиқди.

Оқ уй, ўз навбатида, кейинчалик Байден Варшавадаги Украина атрофидаги вазиятга бағишланган нутқида Россияда ҳокимиятни алмаштиришга чақирмаганига ишонтирди . «Президент (Россия раҳбари) Путинга қўшнилари ва минтақа устидан ҳокимиятни қўллашига йўл қўйилмаслиги кераклигини назарда тутган эди. У Путиннинг Россиядаги ҳокимияти ёки режим ўзгаришини муҳокама қилмаган», деди Оқ уй расмийлари журналистларга.