Петербургда ўзбекистонлик фуқаро бутун Россияни портлатиш ниятида эканлигини билдирди

Петербургда ўзбекистонлик фуқаро бутун Россияни портлатиш ниятида эканлигини билдирди

Карантин чекловлари туфайли Санк-Петербург атрофида қолиб кетган ўзбекистонлик фуқаро бутун Россияни портлатиб юбориш билан таҳдид қилди. Шу йўл билан у Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган. Бу ҳақда «Фонтанка» хабарига таяниб "Tez news" ёзмоқда.

Қайд этилишича, 11 февраль куни Россиянинг шошилинч хизматларига 41-ёшли Отабек исмли ишсиз эркак қўнғироқ қилиб, коронавирус билан касалланганлиги ва чекловлар туфайли уйига қайтаолмаётганини таъкидлаган. Шу сабабли бутун Россияни портлатиб юбориш ниятида эканлигини айтган.

Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистон фуқароси Ленинград вилояти Всеволожский туманидаги Новосаратовка қишлоғидан рўйхатга ўтганлигини аниқлаган. Аммо кўрсатилган манзилда ҳеч ким топилмаган.

Хабарга кўра, Отабек Октябрьский қишлоғида ушланган. Унга нисбатан майда безорилик бўйича маъмурий баённома тузилга