Pfizer коронавирусга қарши вакцинаси 95 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини маълум қилди

Pfizer коронавирусга қарши вакцинаси 95 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини маълум қилди

Американинг Pfizer компанияси Германиянинг BioNTech компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқаётган коронавирусга қарши вакцинаси клиник тадқиқотларнинг якуний босқичида 95 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини маълум қилди.

Компания бир ҳафта аввал вакцина самарадорлиги 90 фоизни ташкил этганлигини билдирганди.

Тадқиқотда 43 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Уларнинг 170 нафарида вакцинациядан сўнг коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган.

Вакцинанинг ножўя таъсирлари кучли чарчоқ (3,8 фоиз кишида) ва бош оғриғи (2 фоиз) бўлганлиги айтилмоқда.

16 ноябр куни Американинг Moderna компанияси ўзи ишлаб чиққан вакцина самарадорлиги 94,5 фоизни ташкил этганлигини маълум қилганди.

Pfizer ва Moderna вакцина синовларининг учинчи, якуний босқичини июл охирида бошлаган.