"Pfizer" вa "BioNTech" коронавирусга қарши болалар вакцинасини тасдиқлаш учун ариза берди

АҚШнинг "Pfizer“ компанияси Германиянинг ”BioNTech" компанияси билан 5-12 ёшли болаларни эмлаш учун COVID-19 қарши вакцинани фавқулодда тасдиқлаш учун АҚШ тиббий регуляторига ариза берди.

Оқ уйнинг COVID-19 бўйича координатори Жефф Зинтснинг айтишича, тиббий регуляторлар фармацевтика компанияларининг аризаларини кўриб чиқади.

«Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) аризани ойнинг охирида маслаҳат кенгаши билан кўриб чиқишни режалаштирилган. Кейин АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) худди шу ишни амалга оширади», дейди Оқ уй координатори CNN телеканалига берган интервьюсида.