Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4817-сон, 02.09.2020 й.) қабул қилинди

Қарор билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ташкилий тузилмаси ҳамда Қўмита марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди. 

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг 30 нафар, Ипакчилик илмий тадқиқот институтининг – 15 нафар, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг – 20 нафар, Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш марказининг – 23 нафар штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
 
Қарорга мувофиқ, қоракўлчилик кластерлари ва Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси таркибига кирувчи тадбиркорлар томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати шакллантирилади.