Питерда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Питерда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қандолат фабрикасининг ҳожатхонасидан сотувчи аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий ОAВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йил 28 август куни Калинин туманидаги қандолат дўконининг ҳожатхонасидан 39 ёшли аёлнинг жасади топилган. Aниқланишича, марҳума Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Унинг танасида бўғилиш излари ва пичоқда етказилган кўплаб жароҳатлар топилган. Жасад ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун экспертизага юборилган.

Жиноят фактига кўра, қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳодиса жойидан иккита арқон, шунингдек, шаффоф кристалл ва тошга ўхшаш буюмлар топилган.