Поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади

Поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади

2020-йил 28-декабрдан 2021-йил 10-январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, мазкур чегирмалар талабалар ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтказиши ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилишига қулайлик яратиш мақсадида жорий этилмоқда. 

«Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин», дейилади хабарда.