Покистон Ўзбекистоннинг 6 та тиббиёт ОТМлари дипломини тан олмади.Покистонлик талабалар эса бундан норози

Покистон Ўзбекистоннинг 6 та тиббиёт ОТМлари дипломини тан олмади.Покистонлик талабалар эса бундан норози

Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида юзлаб шифокор ва талабалар Ўзбекистон ва Қирғизистон ОТМларида олинган дипломларни тан олишни талаб қилиб, икки кун давомида намойишлар уюштирди. Бу ҳақида “24.kg” хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 7-январ куни икки мингга яқин тиббий ўқув юртларини тугатган ўқувчи ва талабалар Покистон тиббий комиссияси биноси олдида йиғилган. Бундан бир кун аввал полиция намойишчиларни дубинка ва водомётлар билан тарқатиб юборган.Айрим намойишчилар полициячиларга тош отганига қарамай, ҳодиса вақтида жиддий жароҳатланганлар қайд этилмаган. Айримлар қўлга олиниб, кейинроқ қўйиб юборилган.

Норозилик келиб чиқишига Покистон тиббий комиссиясининг 21 та қирғиз ва 6 та ўзбек ОТМларининг талабга жавоб бермайди деб топгани ва ушбу ўқув даргоҳларининг дипломларини қабул қилмасликка қарор қилгани сабаб бўлган.