Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 7 март санасида “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан, Поп туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, омборхонасидан қоғозга ўралган ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,58 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.