Пора билан қўлга тушган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди

Пора билан қўлга тушган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» собиқ бош директори Муродбой Базаримбетов пора олишда гумон қилиниб, ҳибсга олингани ҳақида 2021 йил 8 январь куни маълум қилинганди.

Қайд этилишича, Базаримбетов ўртага ишончли одамини қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 20 минг АҚШ доллари сўраганликда гумонланган. Кейинчалик бу қиймат 15 мингга туширилган.

Шундан сўнг тадбиркор депутатга шикоят қилган. У эса ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилган.

Улар махсус тадбирда ўртадаги шахсни ҳамкорлик қилишга кўндирган. 24 декабрь куни ўртадаги ишончли шахс пулни Базаримбетовнинг кабинетига киритиб берганидан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари раҳбарни қўлга олган.

Тезкор тадбирда ўртадаги шахс ва раҳбарнинг мулоқоти ёзиб олинган. Аудиоёзувларда раҳбарнинг ўртадаги шахсга қарата айтган «Пулнинг ҳаммасини бердими? Ҳаммасини олдингми? Мана бу тумбочкага қўй», деган сўзлари бор.