Пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

Пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

Прократура департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Э.” МЧЖ раҳбари ўринбосари жамиятга тегишли иссиқхона қурилиши учун ажратилган ер майдонининг топографик фотосуратини тасдиқлаш эвазига “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига 1 000 АҚШ доллари пора таклиф қилиб, берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.

Кадастр бўлими бошлиғи ўзига нисбатан пора таклиф қилинаётганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар берганлиги ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини фош этишда фаол иштирок этганлиги инобатга олиниб, Кадастр агентлиги раҳбарияти томонидан 10 млн сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди.