Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Порнографик материалларни республикамиз ҳудудига олиб киришга уринган фуқаролар фош этилди
13.10.2016 16:46,  
25

Жумладан, "Ғишткўприк" божхона комплекси орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро О.Турсунов уяли алоқа воситаси хотирасида 104 дона беҳаё мазмундаги видео файлларни олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, мазкур комплексда божхоначилар пойтахтлик Р.Тургуновнинг ҳам қинғир қилмишларига чек қўйишди. У божхона назоратидан яширинча телефон хотира картасида 277 дона видео ва фото материалларни олиб киришга урингани аниқланди.

Бухоро аэропортида Москвадан учиб келган А.Жумаевнинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, унга тегишли қўл телефони хотирасига 173 дона беҳаё мазмундаги виделавҳалар жойлаштирганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 2200 дан ортиқ божхона қоидабузарликлари натижасида 67,8 минг донадан ортиқ турли шаклдаги беҳаё мазмундаги материалларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан