Пойтахтда аянчли ЙТҲ: 25 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Пойтахтда аянчли ЙТҲ: 25 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Бугун,  29 апрель куни соат 00:10ларда , Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Р. "Ласетти" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар бермоқда.

️Натижада, ҳайдовчи 25 ёшли Ж.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.