Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча бўлмайди

Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча бўлмайди

“Ҳудудгаз Пойтахт” Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яккасарой, Янгиҳаёт, Миробод ва Сергели туманларида газ қувурлари билан боғлиқ ишлар режалаштирилган. Шу сабабли, қуйидаги манзилларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Яккасарой туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Дилбулоқ маҳалласи Қушбеги кўчасида ҳамда ушбу манзиллардаги 4 та улгуржи истеъмолчилар;

— Янгиҳаёт туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Дарё бўйи 4- тор кўчасидаги 82 та ерли хонадонлар;

— Миробод туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар Эски Отчопар кўчасидаги 15 та улгуржи истеъмолчилар;

— Сергели туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Қўшқўрғон маҳалласидаги 1253 та ерли хонадонлар ҳамда 118 та улгуржи истеъмолчилар.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.