"Права" олиш учун имтиҳонга онлайн ариза топшириш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) янги “Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш” давлат хизмати ишга тушди.

Бу хизмат орқали фуқаролар ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлагач, ўз ҳужжатларини ИИВнинг ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига юборишади.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

083 шаклдаги тиббий маълумотнома;

Портал орқали ариза юборилгач, рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фуқарога тегишли бўлган ҳужжатларни текшириб, назарий ва амалий имтиҳонларга киришга рухсат берилади. Рухсатнома 3 иш куни ичида тақдим этилади.

Хизмат нархи 24,3 минг сўм.