Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, ходимлари коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум қилинди

Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, ходимлари коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум қилинди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳамда ходимларининг деярли барчаси коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланган. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, Администрация ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва ходимлари асосан ZF-UZ-VAC2001 ҳамда Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлгани маълум бўлган эди. «Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида, албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда учта вакцина — ZF-UZ-VAC-2001, AstraZeneca ва ‘Спутник V’ рўйхатдан ўтган эди. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар», — дея маълум қилганди президент матбуот котиби Шерзод Асадов 2 август куни бўлиб ўтган брифингда.