Президент байрам муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийларни мукофотлади

Президент байрам муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир қанча ҳарбийлар орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотланганлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.