Президент бир гуруҳ хотин-қизларга унвон, орден ва медалларни тантанали равишда топширди (Фото)

Президент бир гуруҳ хотин-қизларга унвон, орден ва медалларни тантанали равишда топширди (Фото)

Бундан ташқари, йигирма саккиз нафар қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

“Барчангизни яна бир бор бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат байрами билан самимий табриклайман. Сизларга дунёдаги энг бебаҳо бойлик – оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юриш қувончи ҳамиша ёр бўлишини тилайман. Қалбингиз доим бугунги баҳордек яшнаб турсин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар ходимлари файзли дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Тадбирда чет эллик дипломат аёллар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ҳам иштирок этди.