Президент бошчилигида бўлиб ўтган видеоселекторда Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти учун қўшимча 3 мингта газ баллон ва 6 минг тонна кўмир сўради

Президент бошчилигида бўлиб ўтган видеоселекторда Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти учун қўшимча 3 мингта газ баллон ва 6 минг тонна кўмир сўради

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тайёргарликка оид энг муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда соҳа мутасаддилари, вилоят ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Йиғилишда сўзга чиққан Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоятдаги вазият бўйича гапирди.

«Қашқадарёда маҳаллаларнинг 80 фоизи суюлтирилган газдан фойдаланади. Қиш мавсуми келиб бу маҳсулотга ҳам талаб табиийки ортди, сарфи тезлашди. Суюлтирилган газ етказиш тизимимизни йўлга қўйиб олдик.

Аммо айрим муаммоларимиз бор. Биз ҳисоблаб чиқдик – вилоят миқиёсида яна 3 мингта газ баллонига эҳтиёжимиз бор экан. Шунингдек, 22 минг тонна кўмир тарқатдик, яна 4 минг тонна захирамиз бор, аммо совуқ мавсум одатдагидан бир ой олдин бошланди ва катта қисми ҳали олдинда, кўп жойларимизда бир қарич қор. Шу боис вилоятимиз аҳолисига яна 6 минг тонна кўмир зарур. Агар мумкин бўлса шу масалаларда ёрдам берсангиз», деди у президентга мурожаатида.

Ўз навбатида, давлат раҳбари ҳар икки масала ечими бўйича мутасаддиларга топшириқ берди ва 3 минг дона газ баллонларини 10 кун муддат ичида етказишни, вилоятни қўшимча 6 минг тонна ўрнига 10 минг тонна кўмир билан таъминлашни айтди.