Президент бозорда нархни тушириш учун тадбиркорларни мажбурлаш амалиётини танқид қилди

Президент бозорда нархни тушириш учун тадбиркорларни мажбурлаш амалиётини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик ва аҳоли бандлиги масалалари бўйича вазифалар ижросига бағишланган йиғилишда бозордаги нарх-навони тадбиркорларни мажбурлаш орқали ушлаб туриш амалиётига қарши гапирди.

«Бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу – тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас. Биринчи галда, тадбиркорларга бозорда таклифни кўпайтириш учун шароит яратиб бериш керак.

Шунингдек, чорвачиликнинг қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Йил якунига қадар парранда гўшти етиштиришни 450 минг тоннага етказиш керак.

Энг тез етиштириш имконияти мавжуд маҳсулот, бу парранда гўшти. Парранда 1 килограмм вазн олиши учун 1,7 килограмм, қорамолга эса 8 килограмм озуқа-ем талаб этилади», дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.