Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди

Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди

ДТМнинг мандат сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. 

Унга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.

Бунда 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади. Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади.

Шунингдек, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашди.

Эслатиб ўтамиз, Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам давлат гранти асосида ўқишади.

Президент грантига даъвогарлик қилаётган абитуриентларнинг 73 нафари Тошкент давлат юридик университетига тўғри келади.

Маълумот ўрнида, ушбу натижалар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентлар учун ўтадиган қўшимча тест синовларидан кейин ўзгариши мумкин.