Президент ҳузурида балиқчиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиш бошланди

Президент ҳузурида балиқчиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиш бошланди

"Дунёда озиқ-овқат нархларининг ўсиши, инфляция хавф-хатарлари келгуси йилда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масала бўлиб қолишини яққол кўрсатмоқда.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудида балиқ етиштириш ҳолатини таҳлил қилиб, тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларига барча шароитларни яратиб бериш бўйича тизимли шуғулланиши зарур", деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган беш йилда балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб, 

жорий йилда 400 минг тоннага етказилади.

Шундай бўлсада, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳосилдорлик ҳалигача гектарига 3-4 тоннани ташкил этмоқда. Сабаби, ушбу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаяпти.