Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди

Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди

Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди.

Ушбу тармоқда яратилган шарт-шароитлар натижасида ўтган беш йилда:

- 465 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилгани;

- ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробарга (4 триллион сўмдан 17 триллион сўмга), экспорт эса 3 баробарга (190 миллион доллардан 565 миллион долларга) ошгани;

- тармоқда иш ўринлари сони 2 баробарга ошиб, 32 мингтага етгани таъкидланди. 

“Лекин бу ҳали жуда кам. Тараққиёт дастурида 2026 йилга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, экспортни 3 бараварга оширишни мақсад қилганмиз.

Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади. Уни ўзимизда чуқур қайта ишлаб, рақобатдош тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш зарур”, деди Президент.

Бунинг учун “таълим – инновация – ишлаб чиқариш – сервис” яхлит занжирини ўз ичига олган саноат кластери ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.