Президент Жўқорғи Кенгес раисига ҳамдардлик билдирди

Президент Жўқорғи Кенгес раисига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таниқли давлат арбоби Қаллибек Камаловнинг рафиқаси, Қорақалпоғистон Жўғорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг онаси Любов Камалова вафоти муносабати телефон орқали таъзия билдирди ҳамда ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлат раҳбари матбуот котиби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳрида Камаловлар хонадонида бўлиб, марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирди ва президент мактубини етказди.

Хонадонда Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.