Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент кортежи машинаси Термизда аёлни уриб юборгани инкор этилди
3.06.2021 19:35,  
1052

Жорий йилнинг 3 июнь куни ижтимоий тармоқда «Президент ташрифи вақтида кўча супураётган аёлни ҳокимлик машинаси уриб кетди. Аёл икки кундан буён комада» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

ЙҲХББ ахборот хизматининг аниқлик киритишича, 2021 йилнинг 1 июнь куни соат 07:30 ларда ҳайдовчи Э.Б. ўз бошқарувида бўлган «Каптива» русумли автомобилни Термиз шаҳри, «Шодлик» маҳалласидаги А.Темур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, ушбу кўчанинг «Баркамол авлод» марказий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан ўтаётган вақтда унга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб пиёдалар йўлакчасидан велосипедда кетаётган  П.Р.ни автомашинасининг олд қисми билан туртиб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, фуқаро П.Р. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  текширув  ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Суриштирув давомида аниқланишича, мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол Авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмаганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан